Хорижда

МАСК, БЕЗОС ВА ГЕЙТС ЙИЛ БОШИДАН БЕРИ 115 МЛРД ДОЛЛАР ЙЎҚОТДИ


30.05.2022   1332

Йил бошидан бери Безос 53,2 млрд доллар йўқотган, Маскнинг бойлиги 46,4 млрд долларга, Гейтснинг бойлиги эса 15,1 млрд долларга камайган.

Энг бой америкаликлар — Илон Маск (Tesla, SpaceX), Жефф Безос (Amazon) ва Билл Гейтс (Microsoft) сўнгги беш ой ичида 115 миллиард доллар зарар кўрди. Ушбу маълумотлар Bloomberg миллиардерлар индексида акс этган.

Қайд этилишича, 29 май ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 224 миллиард доллар, Безосники 139 миллиард доллар, Гейтснинг бойлиги эса 23 миллиард долларга баҳоланган.

Шу билан бирга, йил бошидан бери Безос 53,2 миллиард доллар йўқотган, Маскнинг бойлиги 46,4 миллиард долларга, Гейтснинг бойлиги эса 15,1 миллиард долларга камайган.

Франциянинг LVMH конгломерати раҳбари — дунёдаги учинчи энг бой одам (Маск ва Безосдан кейин) Бернар Арно январь ойидан бери 44,7 миллиард доллар йўқотди. Бугунги кунга келиб унинг бойлиги 133 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, йил бошидан бери ўз бойликларини оширган беш кишидан биттаси америкалик — Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет бўлди. 2022 йил бошидан бери унинг бойлиги 6,54 миллиард долларга ошиб, 115 миллиард долларга етди.

Oxfam хайрия ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда энг юқори ва рекорд даромадни, айниқса, монополиялар юқори бўлган энергетика, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати корпорациялари олади.