Андижон 24

МАРҲАМАТ ТУМАНИ АҲЛИГА ЯНГИ АВЛОД ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ


02.04.2023   909

Шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш, чақириқларга кечикмай бориш ва аҳолининг бу борада эътирозларига сабаб бўлаётган айрим муаммоларни узил-кесил бартараф этишда соҳанинг моддий-техник базасини замон талаблари асосида янгилаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Шунга кўра ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жойлардаги бўлимлари сўнгги авлод тез ёрдам автомобиллари билан таъминланаётгани эътиборга лойиқдир. Хусусан, Андижон вилояти Марҳамат туманига ҳар бири 336,5 миллион сўмга тенг уч дона «Volkswagen Caddy» автомобили келтирилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Режавалиев ва бошқалар соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, малакали ва сифатли тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш йўлида қилинаётган амалий ишлар хусусида сўз юритди.