ЖАМИЯТ

МАМЛАКАТИМИЗДА ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ 80 ФОИЗИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ЕТИШТИРИЛДИ


01.08.2023   644

2023 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимиз бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотига кўра, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этади.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 фоизи фермер хўжаликларига, 8,5 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 фоизи эса қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келади.