Андижон 24

МАҚСАД МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


19.07.2022   2222

Миллий маданий марказлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб иш шароитларини яратиб беришбугунги кунда ижтимоий долзарб масалалардан бир ҳисобланади.



18 июль куни Андижон шаҳридаги Маърифат уйи биносида миллий маданий марказлар раҳбарлари, Ижтимоий шерикчилик комиссия раиси М.Ғаниева, Жамоат фонди раҳбари З.Исмоилова, бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ойлик маошлари ҳамда бошқа ҳаражатлари учун 5 та миллий маданий марказга жами 200 млн.сўм маблағ улар билан белгиланган шартномалар имзолаган ҳолда ажратиш ва маблағларни ҳисоб рақамаларига ўтказиб бериш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишда миллий маданий марказлар фаолияти учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш, уларнинг фаолият олиб боришлари билан боғлиқ барча муаммо ва таклифларни эшитиш ҳамда давлат бошқаруви органларини доимий жалб қилиб бориш механизмини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.