ЖАМИЯТ

МАҲАЛЛАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ


16.06.2021   491

Балиқчи туманининг “Баркамол” маҳалласига ташриф буюрсангиз ҳақиқий танти, меҳнаткаш ва чапани инсонларни учратасиз. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади. “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташрифи давомида ҳам маҳалла аҳлининг қувончини кўриб биз ҳам қувондик.

Бугун “Баркамол” МФЙда 572 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 675 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 290 дона шахсий баллон билан жами 965 та маиший газ баллон халқ хизматида бўлиб, тъминлангалик даражаси 168 фоизни ташкил этмоқда. “Баркамол”ликлар йил бошидан бери 49.3 тонна суюлтирилган газ билан таъминландилар. Бу ҳам белгиланган режага нистабан 135 фоиз кўп демакдир.

“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Ислоҳотлар натижаси бизнинг маҳалламизда ҳам намоён бўлмоқда”, - дейди “Баркамол” МФЙ раси Баҳодиржон Бозоров. “...Ҳозир вилоят газ идорасидан йигитлар келишиб, янги онлайн тизим бўйича одамларимизга тушунтириш беришмоқда. Нафақат тушунтиришяпти, балки муаммоларимизни ўрганиб, ечим топилмоқда”.

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Баркамол”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими бўйича “зангори ёқилғи” етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Ишчи гуруҳ вакиллари истеъмолчилар билан учрашувда ID карталар ва бар-кодли ёрлиқларнинг аҳамияти ҳақида тушунча бердилар. Шунингдек, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати