102

КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ


03.08.2023   660

Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, 2023 йилнинг январь ойидан июль ойига қадар бўлган давр мобайнида, Андижон вилояти аҳолиси учун, арзонлаштирилган нархларда ажратилган “Ангрен” кўмир махсулотларини, ахолига етиб боришини таъминлаш, талон-тарож қилиш холатларини олдини олиш борасида олиб бораётган тезкор профилактик тадбирлари давомида, жами 12 холатда, 57.080 кг кўмир махсулотлари талон-тарож қилишига оид холатлар аниқланиб, мазкур холатларни содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Жорий йилнинг июль ойида Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Шаҳрихон тумани яшовчи фуқаро Х.Мисмли шахс, Шаҳрихон кўмир омборидан, туман аҳолиси учун арзонлаштирилган нархларда келтирилган 11.300 кг кўмир махсулотларини талон-тарож қилган вақтда ушланиб, ундан 11.300 кг кўмир махсулотлари далилий ашё тариқасида олинган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июнь ойида Асака туманида яшовчи,1968 йилда туғилган С.К ва 1970 йилда туғилган С.Алар, Асака темир йўл бекатидан Шаҳрихон темир йўл бекатига кетаётган кўмир ортилган юк вагонларига осилиб чиқиб, вагон ичида бўлган жами 1050кг кўмир маҳсулотини талон-тарож қилган вақтда ушланган. Улардан 1.050 кг кўмир маҳсулотлари далилий ашё тариқасида олинган.

Илҳомжон АКБАРОВ,

Фарғона Транспорт прокурори адлия маслаҳатчиси.