Андижон 24

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИШИ, ҲАР БИР ТАЛАБАДА ЯНА ҲАМ ШИЖОАТ БИЛАН ТАЪЛИМ ОЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ(+видео)


20.10.2021   1444

Куз-қиш мавсуми кириб келиб, кунлар қисқариб, ҳаво аста-секин совий бошлади. Бу эса, олийгоҳларда узоқдан қатнаб, таҳсил олаётган талаба ёшларга қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги барча олийгоҳларда бўлиб,талабалар билан учрашувлар ўтказди.

Унда вилоят раҳбариқиш қировли кунларда талабалар учун қулай шароит яратиш ҳар қачонгиданда ҳам муҳим ва асосий вазифа эканлигини таъкидлади.

Олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талабаларнинг аксариятини туманлар ҳамда бошқа вилоятлардан қатнаб, илм олувчи ёшлар ташкил этади. Илм масканларидаэҳтиёжмандларнингбарчасиниқамраб олиш учун етарли ўринли ётоқхонайўқ эди. Ётоқхонага эҳтиёжмандлар ён-атрофдаги маҳалаларда ижарада туришар, бу эса талабаларга иқтисодий жиҳатдан ҳам ноқулайлик туғдираётган эди.

Вилоят раҳбарининг кўрсатмаси ҳамда ташаббуси билан институтларда ётоқхоналар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, ўрин сонлари кўпайтирилди.2 ярусли ётоқ жойлари ташкил этилиши натижасида кўплаб талабаларнинг ижарама-ижара сарсон юришига барҳам берилди. Айни пайтга келиб, узоқдан қатнаб таҳсил олувчи талаба қизлар тўлиқ ётоқхоналарга жойлаштирилди.

Шунингдек, барча олийгоҳларгазамонавий автобусларнинг қатнови йўлга қўйилгани талабаларини тамомила хурсанд қилмоқда.

Вилоятимиздаги ҳар бир Олий таълим даргоҳларида мана шундай қулай шароитлар яратилиши,ҳар бир талабада яна ҳам шижоат билан таълим олишга сабаб бўлади.

«auz.uz» online гуруҳи.