КЎҲНА САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШ БОШЛАДИ

08.09.2023 249
Самарқанд шаҳридаги “Буюк Ипак йўли” халқаро туризм марказида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО техник кўмагида ташкил этилган тадбирда 30 дан зиёд мамлакат вакиллари – вазирлар, дипломатлар, кўплаб нуфузли халқаро тузилмалар, молия институтлари, илмий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда.
Масалан, спикерлар, делегатлар орасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки каби жамоаларнинг юқори мансабдор ходимлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Бош вазир А. Арипов ўқиб берди.