Хорижда

КУЧЛИ СУВ ТОШҚИНЛАРИ ТУФАЙЛИ ГЕРМАНИЯ ҒАРБИДА ҲАРБИЙ ФАЛОКАТ ҲОЛАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


17.07.2021   2197

Германия мудофаа вазирлиги кучли сув тошқинлари туфайли мамлакат ғарбида ҳарбий фалокат ҳолатини эълон қилди.

Бу ҳақда немис мудофаа маҳкамаси вакили брифингда маълумот берди.

Аниқлик киритилишича, мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр томонидан шундай қарор қабул қилинган.

“Бу – масалага ечим топувчилар айнан зарур ҳолатга эътибор қаратади, дегани”, деди вакил.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда Бундесвернинг 850 нафар аскари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун сафарбар этилган.