Хорижда

ҚОЗОҒИСТОНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ


10.06.2019   1211

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида куни кеча мамлакатда муддатидан олдин бўлиб ўтган президент сайлови натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

2019 йил 9 июнь куни бўлиб ўтган сайловда Қозоғистон фуқароларининг 77,4 фоизи иштирок этиб, овоз бергани маълум қилинди,деб хабар берди ЎзА.

Қозоғистон Бош прокуратураси сайловнинг қонуний ўтиши бўйича ўрганиш ўтказганда қўпол қонун бузилиши аниқланмаган. Лекин 19 та вазиятда қонундан четга чиқиш ҳолати кузатилган ва бартараф этилган.

Маълум бўлишича, сайлов куни Нурсултон ва Алмата шаҳарларида ҳукуматдан норози кишилар митинглар уюштирган. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаевнинг қайд этишича, митинг уюштирган шахслар мамлакатда тақиқланган экстремистик гуруҳларга алоқадор бўлган. Шу билан бирга, митинглар қонунга зид равишда ташкил этилган. Қўпол конунбузарликка йўл қўйган шахслар қонун олдида жавоб беради.

Сайлов натижаларига кўра, президетликка номзодлардан бири – амалдаги президент, “Нур-Отан” партиясидан Қосим-Жомарт Тоқаевга сайловчиларнинг 70 фоиздан ортиғи овоз берган ва у мутлоқ ғалабага эришиб, Қозоғистоннинг янги президенти бўлди.