Хорижда

«ҚОТИЛ» ТИШКАВЛАГИЧ


15.04.2019   153

Португалияда 50 ёшли аёл бутерброд истеъмол қилаётганида тасодифан ютиб юборган тишкавлагич туфайли вафот этди.

Daily Mail нинг хабар беришича, аёл томоғида ҳис қилган ноқулайлик туфайли шифокорларга мурожаат қилган. Аммо шифокорлар унда шамоллаш бор деб ўйлаб, антибиотиклар белгилашган ва уйига жўнатиб юборишган.

Бундан ташқари, аёл психиатрга юборилган, у томоқда мавжуд бўлган ўзга жисм бўйича ҳисни бартараф этишга уринган, дея аниқлик киритади нашр.

Бироқ, антибиотиклар берилганидан бир неча кун ўтиб, аёлни ваннахонада ўлик ҳолда топишган. Унинг кийимида қон излари, бошида эса бир нечта жароҳатлар бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, дастлаб унинг эридан гумон қилишган. Аммо, мурдани ёриб кўриш жараёнида аёлнинг томоғида тишкавлагич борлиги аниқланди. Патологоанатомлар сўзига кўра, тишкавлагич аёлнинг томоғида иккита тешик ҳосил қилган, бунинг оқибатида унда яллиғланиш бошланган, бу юрак ишига таъсир кўрсатган.