Хорижда

КОРОНАВИРУСНИНГ «ОМИКРОН» ШТАММИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИРИНЧИ ЎЛИМ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ


13.12.2021   1083

Буюк Британияда «COVID-19»нинг «Омикрон» штамми штамми билан зарарланган бемор вафот этди.

Буюк Британияда коронавируснинг «Омикрон» штаммини юқтирган бемор вафот этди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

Шу пайтгача «COVID-19»нинг ушбу штамми билан касалланиш натижасида ўлим ҳолати қайд этилмаган эди.

Олдинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти айни пайтга келиб ушбу штамм дунёнинг 63 мамлакатида расман қайд этилгани маълум қилган эди.