ЖАМИЯТ

КОНСТИТУЦИЯ – ЮРТ КЕЛАЖАГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ҲУЖЖАТ


24.03.2023   1057

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди томонидан Андижон давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабалари иштирокида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги мулоқотда суд раиси Эркинжон Собиров янги таҳрирдаги Конституциянинг ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритди.

Конституция – юрт келажагини белгиловчи ҳужжат, шу маънода мамлакат келажагига, ўзининг эртанги тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилажак референдумда иштирок этиши турган гап. Очиқ дарсда талабалар ҳамўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш асносида Конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмасликларини билдирдилар.