Хорижда

ҚОҲИРАДА КИСЛОРОД БАЛЛОНИНИНГ ПОРТЛАШИ ОҚИБАТИДА 16 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ


05.08.2019   921

Фото: АП

Қоҳирада кислород баллонининг портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва яна 21 киши жароҳат олди, деб хабар беради «РИА Новости».

«Саратон институтида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва яна 21 киши жароҳат олди», — деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш идораси расмийлари.

Миср Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, кислород баллонининг портлашига йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлган.

Воқеа жойида юзага келган ёнғинни ўчиришга ўнлаб ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари жалб этилган.

Манба: daryo.uz