CAFA Cup : ҚИРҒИЗИСТОН ФУТЗАЛ ТЕРМА ЖАМОАСИ БАРЧА ЎЙИНЛАРДА МАҒЛУБ БЎЛИБ, СЎНГГИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

31.07.2023 202
Қирғизистон футзал терма жамоаси Тожикистонда бўлиб ўтган Марказий осиё футбол ассосцацияси кубогида 6-ўринни эгаллади.
Мусобақа Душанбе шаҳрида 6 та жамоа иштирокида бўлиб ўтди.
Турнир регламентига кўра, жамоалар бир-бири билан айлана бўйлаб ўйнади. Ҳар бир жамоа 5 тадан ўйин ўтказди. Бу ҳақда Sport АКИpress хабар берди.
Марат Дуванаев бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаси 5 учрашувнинг барчасида мағлуб бўлиб, сўнгги 6-ўринни эгаллади.
1 тур
Қирғизистон – Афғонистон – 4:5
2 тур
Қирғизистон – Эрон – 0:1
3 тур
Қирғизистон – Тожикистон – 3:5
4 тур
Қирғизистон – Туркманистон – 0:2
5 тур
Қирғизистон – Ўзбекистон – 0:4