Хорижда

ҲИНДИСТОНДА «УЧ ТАЛОҚ» ДЕБ АЖРАШГАН ЭРКАК 3 ЙИЛГАЧА ҚАМАЛАДИГАН БЎЛДИ


01.08.2019   3554

Фақатгина эркаклар томонидан ажрашиш имконияти 20дан ортиқ Ислом мамлакатларида аллақачон ноқонуний деб тан олинган. Ҳиндистон ҳам айни масала юзасидан якуний қарор қабул қилди ва қонуншуносларнинг 99 нафари «уч талоқ» қоидасини бекор қилишга доир қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. 84 депутат рад этган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Эндиликда, ушбу амалиёт орқали рафиқаси билан ажрашишга уринган эркак 3 йилгача қамалиши ва жаримага тортилиши мумкин. Бунга қўшимча равишда, мусулмон эркаклар рафиқаларига молиявий ёрдам беришлари, эр-хотин ўзаро келишган ҳолда ажрашган тақдирда, фарзандларини васийликка олишга мажбур бўлади.