Андижон 24

ҲИНДИСТОН КОМПАНИЯСИ АНДИЖОНДА МИНИ ГЭС ҚУРАДИ


29.03.2023   546

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг микро гидроэлектр станциялар қуриш фаолияти билан шуғулланувчи “Маклег” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.


Жорий йилда Андижон вилоятида 41 та микро гидроэлектр станция қуриш режалаштирилган.Бугунги кунда мазкур йўналишда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Микро ГЭСлар қуриш бўйича Хитой ва Ҳиндистон давлатлари мутахассислари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ҳиндистоннинг “Маклег” компанияси вакили Балрам Бҳатваж билан учрашувда Андижон вилояти Олтинкўл туманидан оқиб ўтувчи “Улуғнор” канали, Андижон тумани ҳудудидаги канал ҳамда Хонобод шаҳридаги“Ўнг қирғоқ” каналида микро ГЭСлар қуриш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Музокаралар давомида томонларнинг ҳамкорлик, амалга ошириладиган лойиҳалар борасидаги таклиф, фикр ва мулоҳазалари эшитилди, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудларда микро ГЭСлар қуриш бўйича амалий ишларни бошлаш юзасидан келишиб олинди.