Андижон 24

ҲАЖ-2024: Андижонда элликбошилар билан зиёртга борувчиларнинг учрашувлари ўтказилмоқда


25.04.2024   734

Ислом динининг бешинчи рукни бўлган Муборак Ҳаж сафарига юртимиздан бораётган ҳамюртларимизнинг ҳам адади йилдан йилга кўпайиб бораётганидан барча бирдек хурсанд бўлмоқда.

Шу кунгача минглаб юртдошларимиз Умра ибодатлари, Ҳаж ибодатларини амалга оширишликка эришдилар ва хозир ҳам манашу хайрли ишлар бардавом бўлиб бормоқда.

Жумладан, бу йилги Ҳаж мавсумида ҳам юртимиздан кўплаб юртдошларимиз муборак сафарга боришлик тараддудида турибдилар,-дейди Вакиллик матбуот хизмати.

Шу муносабати билан Андижон вилоятидан ҳам Ҳаж-2024 мавсумида муборак сафарга отланаётган юртдошларимиз билан элликбошиларнинг учрашгувлари, дарс машғулотлари бошлаб юборилди.

Элликбоши имом-домлалар томонидан сафарга кетаётган юртдошларимизга сафар-олди тайёргарликлар, ҳаж сафари фазилатлари, йўл-йўриқлари, у ердаги амалллар нималардан иборат эканлиги ҳақида кенг тушунчалар бериб бормоқдалар.