Хорижда

КЕЛИН ЎҒРИЛАРИ ЖАЗОЛАНАДИ


07.08.2019   1900

2019 йилнинг олти ойи мобайнида Қирғизистонда ала қачуу (келин ўғирлаш) билан боғлиқ 118та факт рўйхатга олинди.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, келин ўғирлаш билан боғлиқ ҳодисаларнинг кўпи қишлоқ жойларда қайд қилинган.

Бишкекда ҳуқуқ ҳимоячилари, тарихчилар ва давлат идораларининг ходимлари келин ўғирлаш билан боғлиқ муаммони муҳокама қилишмоқда ва бу муаммони ҳал қилиш йўлларини излашмоқда, дейилади ЎзА хабарида.

БМТнинг гендер масалалари бўйича Ҳисоботида айтилишича, Қирғизистонда оилаларнинг 20% бевосита ала қачуу туфайли бунёд бўлган.

Янги Жиноят кодексида келин ўғирлаш учун жазо кучайтирилган. Эндиликда бу жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Бундан ташқари вояга етмаган қизларни никоҳга мажбурлаганлар учун ҳам 200 минг сом миқдорида жарима кўзда тутилган.