ЖАМИЯТ

ҚАЙНОНАДАН ҚОЛГАН ЭНГ ЯХШИ ОДАТ


20.04.2021   540

Ҳамида опа Ҳожиева Булоқбоши туманининг “Чақар” маҳалласи “Қўрғонча” кўчасида истиқомат қилади. Ўзи узоқ йиллардан бери ҳамширалик қилади. Икки ўғилни вояга етказиб, уйли-жойли қилганлардан. Уй бекаси сифатида саранжом-саришталикни ва ҳамма нарса ўрни-ўчоғи бўлишини хуш кўради. Шунинг учун ҳам, газ соҳаси ходимларини йилда бир марта албатта чақириб, газ жиҳозларини кўрикдан ўтказишни одат қилган.


- Жиҳоз соз бўлса, хавотир бўлмайди. Ҳар йили дудбўронимни ҳам, иситиш печу газ плиталаримни текширтираман. Газ яхши ёнса, қозон, чойнак ва кастрюлларимиз қораймайди. Ҳиди чиқмайди – дейди биз билан суҳбатда Ҳамида опа Ҳожиева. – Бу одат менга қайнонамдан қолган. Мана, мен ҳам икки келинни қайнонасиман, энди уларга ўргатаяпман. Нафақат газ, электр энергияси ва сувдан ҳам оқилона, тежамкорлик қилиб фойдаланишни уқтираман уларга.

Бугунги кунга келиб, “Buloqboshitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманда 48 419 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Чилангарлар 27 276 та газ плиталари, 19 310 та иситиш печлари, 2 158 та ҳаммомлардаги титанлар ва 75 та иситиш қозонларига хизмат кўрсатишади. Газ жиҳозларининг 40 696 донаси табиий газдан фойдаланувчи лар ҳиссасига тўғри келса, 8 123 та газ плиталари суюлтирилган газдан фойдаланувчиларнинг хонадонларида.

Чилангарларимиз ҳар бир хонадонга кирган вақтда, энг аввало, истеъмолчиларга энергиятежамкор газ ёндиргичлардан фойдаланиш кераклигини тушунтирмоқдалар. Табиий газдан оқилона фойдаланиш ва маблағни тежаш имконини беришини алоҳида таъкидламоқдалар. Шунингдек, дудбўронлар созлиги, комфоркаларнинг яхши ишлаши уй бекаларига хавфсиз фойдаланиш имконини беради – дея суҳбатга якун ясади “Buloqboshitumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Шоҳруҳбек Шуҳратбеков.

Бугунги кунда туманда мавжуд газ жиҳозларингинг 7 429 таси техник кўрикдан ўтказилди ва кўрик ишлари давом эттиррилмоқда.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати