Хорижда

KАСПИЙ ДЕНГИЗИ САЁЗЛАШИБ БОРМОҚДА


12.07.2023   505

Сунъий йўлдошдан олинган суратлар Қозоғистон акваториясининг шимолий қисмида денгиз туби саёзлашганини кўрсатмоқда.

Каспий денгизи ҳолатининг фазовий мониторинги қозоғистонлик мутахассислар томонидан сўнгги 15 йилдаги архив коинот тадқиқотлари маълумотлари асосида амалга оширилди.

Ерни масофадан зондлаш маълумотларига кўра, сўнгги 15 йил ичида Каспий денгизининг Қозоғистон сектори акваторияси сезиларли даражада қисқарган (7,1 фоизга).

Қуйида 2008 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Қозоғистон Республикаси чегарасидаги сув ҳавзаси майдонидаги ўзгаришлар динамикаси келтирилган. Атирау яқинидаги Қозоғистон қисмида (Жайик дарёси дельтаси) денгизнинг саёзлашгани кўринади.

Каспий денгизининг Қозоғистон секторининг сув юзаси 2008 йилда 113 866,67 квадрат километрни, 2023 йилда эса 105 745,23 квадрат километрни ташкил этди, деб хабар беради tengrinews.kz.