102

ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА ҚОР ЁҒМОҚДА


03.01.2022   1610

“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) ЎзАга хабар беришича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 222-248 километрлар оралигида вақти-вақти билан қор ёғяпти.

Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланяпти.

Айни пайтда йўлларда кўриниш 4000 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, намлик 80 фоизни ташкил этмоқда. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилинади. Аввалроқ жорий йил 2-4 январь кунлари ҳудудда кор ёғиши ҳақида огоҳлантирилган эди.