ЖАМИЯТ

«ҚАМЧИҚ» ДОВОНИДА ФУҚАРОЛАР ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ


17.02.2023   567

«Ангрен — Поп — Ангрен» йўналишида қўйилган махсус поезд орқали «Қамчиқ» довонида фуқаролар эвакуация қилинди

«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли, 15 февраль куни соат 22:40 дан А-373 халқаро автомобиль йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

5201-сонли «Ангрен — Поп — Ангрен» йўналишида қўйилган махсус қўшимча йўловчи поезд ёрдамида эса 3000 дан ортиқ фуқаролар довондан бепул эвакуация қилинди.