Хорижда

КАМЧАТКАДА ТАНАСИНИНГ ЯРМИ КУЙГАН ФУҚАРО ВАТАНГА ҚАЙТАРИЛДИ


20.09.2022   2406

Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасида бўлиб турган Андижонлик фуқаро Н.Н. мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Мурожаатида у иш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида танасининг ярмини куйдириб олгани, ҳозирда шифохонага ётқизилгани ва даволаниш учун молиявий имконияти йўқлигини ёзади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бош консулхона ҳамкорлигида ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган махсус шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.