ЖАМИЯТ

ИЗБОСКАНЛИК ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ID КАРТА ОРҚАЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


26.03.2023   629

Андижон вилоятида жами 473 мингдан ортиқ суюлтирилган газ таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, ушбу истеъмолчиларга жорий йил давомида 86 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган 80 кунидавомидаэса истеъмолчиларга 20 минг тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди, дея хабар бермоқда "Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Избоскан туманининг “Барҳаёт” маҳалласига ташриф буюрсангиз ҳақиқий танти, меҳнаткаш, чапани одамларни учратасиз. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.

Бугун “Барҳаёт” МФЙда 614 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 691 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 130 дона шахсий баллон билан 821 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. Маиший газ баллон билан таъминлангалик даражаси эса 134 фоизни ташкил этаяпти. “Барҳаёт”ликлар йил бошидан бери 63.5 тонна суюлтирилган газ билан таъминландилар. Бу ҳам белгиланган режага нистабан 125 фоиз кўп демакдир.

“Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси бизни маҳаллада ҳам намоён бўлмоқда”, - дейди “Барҳаёт” МФЙ фаоли Насрулло Деҳқонов. – ҳар сафар газ олиб келишганда тарозида тортиб беришади, шунингдек, онлайн тизим бўйича одамларимизга тушунтириш беришмоқда. Нафақат тушунтиришяпти, балки муаммоларимизни ўрганиб, ечим топилмоқда”.

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Барҳаёт”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Мутахассилар истеъмолчилар билан учрашувда ID карталар ва бар кодли-ёрлиқларнинг аҳамияти ҳақида тушунча бермоқдалар. Шунингдек, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.