Андижон 24

ИЗБОСКАНДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


20.02.2024   2806

Избоскан туманидаги “Янги Бўстонобод” маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда жойлашган. Ушбу МФЙ ўрамида 627 та хонадонда 3500 дан ортиқ фуқароларимиз истиқомат қилиб келмоқда.

“Маҳалламизтуман ва вилоятимизнинг чекка ҳудудлардан бири бўлишига қармасдан суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда. Белгиланган графигимиз бор. Ҳар ойнинг белгиланган кунида бизни МФЙ ўрамидаги истеъмолчиларга “Избоскантумангаз” филиали ходимлари “айланма” усул бўйича аҳоли маиший газ баллонларини алмаштириб кетмоқдалар”-дея маълумот берди маҳалла фаоли Рустамжон Қодиров.

Филиал томонидан маҳалла аҳлига 800 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган.Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 128%ни, истеъмочиларга суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги эса 35-40 кунни ташкил этмоқда.

“Шукр газларни ўз вақтида етказиб беришяпти. Авваллари 40-45 кунда келарди, ҳозир бир ойга ҳам бормаяпти,- дейди “Боғ аро” кўчасида истиқомат қилувчи истеъмолчилардан бири Барчиной ая Эркаева. – Қишчилик, ҳаммамиз уйдамиз. Ҳозир кунда икки-уч маҳал қозон қайнатамиз, чой қўямиз. Газ идораси ходимларига раҳмат. Баллонимиздаги газ тугагунга қадар етказиб келишяпти ва ўрнида бошқа газ тўла баллонга алмаштириб беришяпти. Барака топишсин.”

Избоскан туманидаги 40 минг истеъмолчида 45 613 та маиший газ баллонлари мавжуд. Шундан 37 837 донаси ижара шартнома асосида таъминотчи томонидан тарқатилган. Жорий йилнинг шу кунига қадар аҳолига 1000 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни ўз вақтида газ билан таъминлашда жамиятнинг“Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари фидоийлик билан меҳнат қилмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати