Хорижда

ИТАЛИЯ ВА ГРЕЦИЯДА КУЧЛИ ЁНҒИНЛАР СОДИР БЎЛМОҚДА


31.07.2023   336

Грецияда мамлакат тарихидаги энг йирик сайёҳларни евакуация қилиш амалга оширилмоқда. Ўрмон ёнғинлари туфайли Родос, Корфу ва Эвия оролларидан саёҳатчилар хавфсиз жойларга олиб кетилмоқда.

Италиянинг 16 шаҳрида юқори ҳарорат туфайли об-ҳаво бўйича қизил огоҳлантириш эълон қилинди. Улар орасида Палермо ва Катания ҳам бор. Сўнгги кунларда 47 даража иссиқ туфайли электр энергияси ва сув таъминоти тез-тез узилиб қолмоқда.

Ўрта ер денгизининг айрим мамлакатларидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида жами 40 киши ҳалок бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш учун камида 15 йил керак бўлади. Гектарига ҳисоблаганда ёнғинлардан кўрилган зарар 10 000 евродан ошади. Бу миқдор ёнғинни бартараф этиш, экологияни тиклаш ва иқтисодий фаолиятни қайта бошлашни ўз ичига олади.