Хорижда

ИНДОНЕЗИЯДА ПОЙТАХТНИ КЎЧИРИШГА ҚАРОР ҚИЛИШДИ


30.04.2019   1066

Индонезия ҳукумати мамлакат пойтахтини Жакартадан Ява оролига кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.

Пойтахтни кўчириш жараёни учун ўн йилгача вақт кетиши мумкин. Пойтахт учун учта тахминий шаҳар танланган. «Жакарта, бир вақтнинг ўзида иккита муҳим вазифани — молия ва сиёсий марказ бўлишни бажаришга қодир эмас. Камида учта давлат ўз пойтахтини аллақачон бошқа шаҳарларга ўзгартирган. Биз ҳам бундай вазифани бажарамиз, деб ўйлайман, аммо бу қаттиқ тайёргарликни талаб қилади», — деди президент Жоко Видодо.

Унинг сўзларига кўра, янги пойтахт учун тўғри жой танланиши ва зарур инфратузилмалар тайёрланиши керак. Маълумотларга кўра, ҳукумат пойтахтни кўчириши мумкин бўлган учта жойни танлаган. Хусусан, Марказий Калимантан провинциясидаги Паланкарая шаҳри, Жанубий Калимантан провинциясидаги Танах Бумбу тумани ва Шарқий Калимантан провинциясидаги Пенажам туманлари ҳудуди танланган.

Индонезия миллий ривожланишни режалаштириш вазири Бамбанга Брожонегоро сўзларига кўра, пойтахтни кўчириш жараёни ўн йилгача давом этиши мумкин.

Манба: daryo.uz