ХИТОЙДА КУЧЛИ ЖАЛА ЁҒДИ

13.06.2019 1056
Хитой жанубида ёққан кучли ёмғир оқибатида камида 19 киши сув тошқинлари қурбони бўлди.
“Синьхуа” нашрига асосланиб ЎзА тарқатган хабарда жала олти шаҳарда сув тошқинларини келтириб чиқаргани маълум қилинган. Гуанси-Чжуан автоном туманидаги олти шаҳарда сув тошқинлари туфайли 12 киши ҳалок бўлган, 1300 уй-жой вайрон бўлиб, 570 минг киши жабрланган.