Хорижда

ХИТОЙ МАРСОХОД ЯРАТИШНИ НИҲОЯСИГА ЕТКАЗДИ


11.07.2019   1068

Хитойлик олимлар мамлакатнинг Марсда дастлабки тадқиқот миссиясини амалга ошириш учун яратилаётган марсоходни қуриш ишларини якунлади. Бу ҳақда Global Times газетасига асосланиб , «ТАСС» хабар берди.

«Хитой Марсга ўзининг дастлабки миссиясини 2020 йилда бошлайди, марсоход қуриш ишлари эса аллақачон тугалланди. Миссия орбитал аппарат, марсоход ва қўниш модулини ўз ичига олган», — дейилади газетада.

Хитой ой дастури илмий раҳбари Оуян Сзиюаннинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг асосий мақсади Марсда ҳаёт борлиги аломатларини аниқлашдир. Миссия, бундай ташқари, сайёрани келажакда одамлар яшаши учун қандайдир трансформация қилиш имкониятига эгалигини ўрганади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Хитой марсоходи, шунингдек, Марс атмосфераси ва ландшафтини, унинг геологий ва магнит хусусиятларини ўрганади.