ЖАМИЯТ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ЗАМОНАВИЙ ВАКЦИНА ОМБОРИ ИШГА ТУШДИ


07.12.2021   885

ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти кўмагида Андижон шаҳридаги давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига вакциналарни сифатли сақловчи омбор фойдаланишга топширилди. Халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, иммунизация дастури бўйича раҳбар Умиджон Худайқуловлар тантанали очилиш маросимидаиштирок

этдилар.

Аҳоли саломатлиги масаласи барчамизнинг олдимизда муҳим вазифа бўлиб турган айни паллада вакциналар ва иммунизация бў-йича ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз, деди, М. Мамедзаде. Келгуси йилда фаолиятимизни янада ривожлантириб, масъул ходимларнинг бу борадаги билим-кўникмаларини оширишни режалаштиряпмиз. Электронлаштириш жараёнида музлаткич вакциналар контейнерлари ва музлатиш камераларидан фойдаланишда зарур бўладиган қўлланмалар тақдим қиламиз. Мутахассислар томонидан семинарлар ташкил этилади.

Наргизахон Абдуқаюмова эпидемиологик шифокор. У иш шароитининг янада қулай бўлганлигидан хурсанд.

Замонавий совуткич камераларида вакциналар барча тартиб- қоидаларга амал қилган ҳолда сақланади, деди суҳбатдошимиз. Янги омборхона ҳароратни кўрсатиб турувчи, электр энергиясини бир маромда ушловчи қурилмалар билан таъминланган. Аввалги музлатгичларимизда электр ўчган пайтлари сифати йўқолмасин деб унисидан бунисига олишга тўғри келарди. Энг муҳими, сиғим масаласидаги муаммолар йўқолди.

Даволаш профилактика муассасаларидаги эмлаш пунктларидавакциналарни ташиб кетиш, сақлашда совуқлик занжири қоидаларига амал қилиниши зарур. Вилоятимиз бўйлаб стализаторлар, термосумкалартарқатилди. "JAC" русумли авторефрижиратор, 16 дона"CHANGAN"минивен машиналари олиб келинди. Бошқарма иммунопрофилактика бўлими ходимлари жойларда эмлаш ишларини амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш ва фойдаланишлари учун "LADA VESTA"ҳамда "PEHO" автомобиллари билан таъминланди.

ГАВИ лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ушбу ишларнафақат соҳа ривожи, энг аввало, аҳолининг соғлом ҳаёт кечиришига хизмат қилаётгани эътиборга молик.

Ҳувайдо

ХЎЖАМҚУЛОВА,

Нуржахон

ЙЎЛДОШЕВА

олган сурат.