Бугуннинг гапи

ХАЛҚ ЎЗ ҲОКИМИНИ ТАНИЙДИМИ? УШБУ ЛОЙИҲА ЯКУНИГА ЕТДИ


12.11.2021   603

Хабарингиз бор Ауз.уз ва Андижоннома мухбирлари томонидан «Халқ ўз ҳокимини танийдими?» лойиҳаси асосида сўровнома ўтказилиб, оммага ҳавола этилаётган эди. Бугун ушбу лойиҳа ўз ниҳоясига етмоқда. Сўровнома жараёнида шаҳар ва туманларнинг масъул шахслари бир меъёрда иш олиб бормаётганининг гувоҳи бўлдик. Биз бу билан уларни қораламоқчи эмасмиз, бироқ кўриниб турибдики ҳар бир раҳбар ўз вазифасини сидқидилдан бажарсагина халқ ўз ҳокимларини танийди ва рози бўлади.

Сўнгги сўз ўрнида шуни айтмоқчимизки, шаҳар ва туман ҳокимлари ўз ҳудудларининг аравасини тортаётган бўлса, вилоят ҳокими, бутун Андижон халқининг дарди билан яшамоқда.

Хулоса қилиш ўзингиздан! Халқ кимни кўпроқ танимоқда- албатта меҳнат қилаётганни!

Бизни навбатдаги янги лойиҳаларда кутиб қолинг!

«auz.uz» online гуруҳи.