ЭЪЛОН ВА БИЛДИРУВЛАР

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди эълон қилади


07.02.2023   1059

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди

томонидан 2023 йил ”Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
муносабати билан “Жамият ислоҳотлар ташаббускори” мавзуида
Давлат грантлари ажратишучун 2023 йилнинг 1-танловини

Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И;

Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардагиижтимоий аҳамиятга лойиқ лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

1.”Нажот –таълимда, нажот – тарбияда, нажот - билимда” шиори остида таълим муассасаларида касб-ҳунарга қизиқтириш бўйича малакали мутахассислар томониданамалий мулоқотлар ташкил этиш:

2. Худудлардаги таълим муасассалари хамда маҳалла фуқаролар йиғинларида жангчи фахрийларни доим ёдда сақлаш мақсадида уларни жасоратларини тарғиб қилиш юзасидан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш:

3. Ҳар бир тадбиркор- ёшларга мададкор” ғояси асосида аҳоли, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш;

4. Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи йўналишида тарғиботини кучайтириш:

5. Имконияти чекланган ва алоҳида эҳтиёжлари бор инсонларни, ногиронлиги бўлган шахслар хамда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш;

6. Аҳоли ва таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида биринчиёрдам кўрсатиш ўқув курслари орқали тиббий саводхонлигин ошириш:

7. “Соғлом турмуш тарзи-фаровонҳаёт” шиори остида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий маданиятини ошириш;

8. Театр ва кино-ўтмиш ва ҳозирги замон кўприги. Маҳаллаларда кино саводҳонлигини ошириш, театрлар ижро этиш, аҳолини оммавий маданий хордик олишга жалб қилиш, миллий қадриятларни мустахкамлаш:.

9. Жамиятда миллатаро тотувлик, маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, миллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш:

10. Жамиятда соғлом турмуш тарзига янада эътибор қаратиш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, баркамол авлодни вояга етказишда кўмаклашиш:

12. ”Маҳалла- тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжихатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир” шиори остида, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этиш:

13. “Касбим –фахрим” шиори остида маҳаллалардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш:

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати, муҳр билан тасдиқланган, имзо қўйилган бўлиши шарт;

2. Давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси, хар бир бетида муҳр, печат билан;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси);

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 40 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 6 февралдан 6 мартгача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Андижон вилояти Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳ кўчаси, 87-уй манзилда жойлашган “Маърифат уйи”нинг 3-қаватида жойлашган Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.

Танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар тўғрисида Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг “Андижон вилоят Жамоат фонди” канали ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун тел.: 93-422-50-36