ГЎШТДАН ТОРТИБ СОВУНГАЧА...
29.03.2020 3522
Андижон шаҳри ҳокимлиги карантин даврида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган чораларини давом эттирмоқда.
Бундан икки йил аввал вилоят марказидаги иккита – Тўққизариқ ва Саноат маҳаллаларида ногирон аёллар учун кўп қаватли уйлар берилган эди.
- Бирида 25 та, иккинчи уйда 34 та кам таъминланган оилалар яшаб келади, - дейди Андижон шаҳри ҳокимлиги маҳалла ва оилалар масалалари бўлими бошлиғининг ўринбосари Моҳинур Қосимова. –Шуларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва антисептик воситалар тарқатилди.
- Саноат маҳалласидаги кўп қаватли уйда тураман, - дейди Зулфияхон Мирзаева. - Ёлғиз ўзим фарзанд тарбиялайман. Шаҳар ҳокимлигидан озиқ-овқат маҳсулолари юборишган экан, жуда ҳурсанд бўлдик. Бундан олдин маҳалла идораси орқали ҳам биздан хабар олишганди. Барча саховатпешаларга миннатдорман. Худо хоҳласа қийин даврдан эсон-омон ўтиб оламиз.