Хорижда

ГУРУЧ НАРХИ ЖАҲОН БОЗОРИДА КЕСКИН КЎТАРИЛМОҚДА


27.07.2023   751

Осиё минтақасида Таиланд оқ гуручининг биржа нархлари сўнгги уч йил ичида максимал даражага кўтарилиб, бир тонна учун 572 долларни ташкил этди. Бу ҳақда Таиланд гуруч экспортчилари ассоциацияси таҳлилчилари маълумотларига асосланиб, Bloomberg хабар бермоқда.

Шундай қилиб, сўнгги икки ҳафта ичида ўсиш тахминан 7 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, бозор мутахассисларининг фикрича, бу ҳолат Ҳиндистон ҳукумати томонидан басмати навидан ташқари барча турдаги гуручларни мамлакатдан экспорт қилишни тақиқлаши фонида содир бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, Осиё давлатлари Ҳиндистондан гуручнинг асосий харидори ҳисобланади. Тақиқлаш фонида маҳаллий навлар ҳам қимматлаша бошлади. Бундан ташқари, Таиланддаги вазият кучли қурғоқчилик туфайли оғирлашмоқда, ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлмоқда.