Хорижда

ГЕРМАНИЯДА БИР ҲАФТАДА ИККИНЧИ БОР МАШИНА ЎҒИРЛАГАН 8 ЁШЛИ БОЛАКАЙ АВАРИЯГА УЧРАДИ


25.08.2019   961

Германияда 8 ёшли болакай бир ҳафта ичида иккинчи бор ота-онасининг машинаси миниб қочди, бироқ бу сафар аварияга учради, деб хабар беради «РИА Новости».

Зоэст шаҳрида яшовчи болакай ярим тунда автомат узатмалар қутисига эга Volkswagen Golf автомобилини миниб Дортмунд томон ҳаракатланган. Йўлдаги бошқа ҳайдовчилар автомобиль катта тезликда ҳаракатланаётгани, унинг рулида ўтирган ёш ҳайдовчи светафорнинг қизил сигнали ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаётганини пайқаб қолган.

Полициячилар автомобилни қидиргунига қадар болакай яна автомагистрал бўйлаб ҳаракатланиб, тезликни соатига 180 километрга чиқарган. Шундан сўнг у юк машинаси тиркамасига бориб урилган. Авария оқибатида машинага жиддий жароҳат етган, бироқ болакай соғ-омон.

8 ёшли болакай биринчи бор машинани 21 август куни миниб қочган. Ўшанда тезликни соатига 140 километргача чиқарган ва бошқарувни эплай олмагани сабаб машинани тўхтатишга қарор қилган. Бунда на машинага ва на бошқа одамларга жароҳат етмаганди. Полиция болакайнинг уйига бориб, оғзаки огоҳлантириш бериб келган.

Боланинг онасига кўра, ўғли тез-тез картингга бориб туради ва аттракционларда ҳам асосан машина ҳайдайди.

Манба:daryo.uz