Андижон 24

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК – МУҲИМ МАСАЛА


17.06.2022   497

Жалақудуқ туманида Андижон вилояти маъмурий суди ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш ҳамда гендер тенглик мавзусига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мулоқотларда вилоят маъмурий суди судьяси Дилмир Халилов ҳамда Андижон туманлараро маъмурий суди раиси Акмалжон Шерматов кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритиб, тадбир иштирокчиларига ҳар бир шахс давлат ва жамият олдидаги мажбуриятлари билан бирга, ҳақ-ҳуқуқларини ҳам яхши билишлари зарурлигини қайд этди. Ўз навбатида қатнашчиларни ўйлантираётган, қизиқтираётган ҳуқуқий саволларга атрофлича жавоб берилди.

Тадбирда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг мурожаатлари ҳам ўрганиб чиқилди ҳамда уларнинг ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.