Хорижда

ФУТБОЛЧИНИНГ АҲМОҚЛИГИ ТУФАЙЛИ


13.06.2019   226

Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилган ўсмирлар (U17) жамоалари иштирокидаги анъанавий Panda Cup турнирида Жанубий Корея ёшлар термаси ғолиб чиқди.

Гуруҳ тизими шаклида ўтказилган мусобақада кореялик ёшлар Таиланд, Янги Зеландия ва Хитой термаларини мағлуб этишди.

Ғалабани нишонлаш пайтида ғолиб жамоаси футболчиларидан бири Кубокнинг устига оёғини қўйиб, суратга тушди. Бу ҳолат Чэнду футбол ассоциациясига ёқмади ва Осиё футбол конфедерациясига шикоят йўллади. Шу тариқа, Жанубий Корея ўсмирлар термаси совриндан маҳрум қилинди, деб хабар берди bombardir.ru.

Корея футбол ассоциацияси мактуб орқали ташкилотчилардан узр сўради. Терма жамоа футболчилари эса бошлари эгилган ҳолда узр сўралган видеони ёзиб олиб, ташкилотчиларга тақдим қилди.