Хорижда

ФРАНЦИЯДА КАРАНТИН ПАЙТИ ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКЛАР СОНИ КЕСКИН ОШДИ


28.03.2020   2689

Францияда коронавирус билан курашиш учун қатъий карантин чоралари жорий этилгандан сўнг оилавий зўравонликлар сезиларли ошди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат ички ишлар вазири Кристоф Кастанер берган маълумотга таяниб.

Унинг айтишича, 1 ҳафта давомида мамлакатда жандармлар аралашувини талаб этувчи оилавий можаролар сони 32 фоизга ошган. Парижда эса вазият бундан ҳам жиддий. Франция пойтахтида оилавий зўравонликлар сони 36 фоизга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Францияда коронавирус эпидемияси кучайиб, учинчи даражага ўтди. Мамлакат 17 мартдан бошлаб камида икки ҳафта давомида одамлар ҳаракатига қатъийчекловлар қўйди. Кафелар, ресторанлар, кинотеатрлар ва ноозиқ-овқат дўконлари ёпилди. Фақат дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, банклар, ёнилғи қуйиш шохобчалари ва тамаки дўконлари очиқ қолмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 29 155 кишидан ошган, 1696 киши вафот этган.

Манба: daryo.uz