Хорижда

ЕВРОПА ИТТИФОҚИ НЕФТЬ ЭМБАРГОСИ ТУФАЙЛИ РОССИЯ ҚАНЧА ПУЛ ЙЎҚОТАДИ?


31.05.2022   1189

Осиёда нефтнинг катта чегирма билан сотилиши туфайли Россия қўшимча йўқотишларга дуч келиши мумкин.

Россия Европа Иттифоқининг нефть эмбаргоси туфайли нефть даромадларидан тахминан 22 миллиард доллар йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Бироқ Россия Венгрия, Словакия ва Чехияга «Дружба» нефть қувури орқали маҳсулот етказиб беришдан тушган йиллик даромаддан 10 миллиард доллар тежаб қолиши мумкин.

Хабарга кўра, «Дружба» нефть қувурининг шимолий тармоғи орқали Польша ва Германияга қувур етказиб беришни тўхтатиш Россия даромадини 12 миллиард долларга қисқартиради.

Денгиз орқали Европага нефть экспортини тақиқлашдан Россия йилига тахминан 10 миллиард доллар йўқотади. Осиёда нефтнинг катта чегирма билан сотилиши туфайли Россия қўшимча йўқотишларга дуч келиши мумкин.

Маълумотга кўра, 30 май куни ЕИ етакчилари Россиядан нефть импортини қисман тақиқлаш бўйича келишиб олди. Эмбарго остида нефть қувурлари орқали етказиб бериш пасаймайди.

Авваороқ Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек мамлакат ҳали ҳам Россия кўмир, нефть ва газига шошилинч эмбарго қўя олмаслигини айтганди.