ЖАМИЯТ

ЭРТАГА САМАРҚАНДДА БМТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ – УНДА НИМАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ?


06.09.2023   245

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ташкил этилаётган анжуманда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг бош директори Цюй Дунъюй, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, Туркий инвестиция фонди, Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази, Европа чорвачилик ассоциацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, дунёнинг 32 мамлакатидан ташриф бурган олимлар, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақида zarnews хабар берди.

Иштирокчилар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари каби масалалар муҳокама қилинади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, денгиз йўли мавжуд бўлмаган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, "Яшил" ва “Экспресс” йўлакларни ташкил этишга қаратилган лойиҳалар мутахассислар диққат-марказида бўлади.

Конференция доирасида меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилади. Уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилади.

Инвестиция форуми доирасида эса халқаро молия институтларининг грант маблағларини, йирик лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга оид келишувлар, савдо битимлари имзоланиши режалаштирилмоқда.