Хорижда

ЭРОН ЯНГИ РАКЕТАСИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИ


25.08.2019   12263

Эрон янги ракета синовини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига асосланиб «РБК» хабар берди.

«Ушбу шанба миллатимиз учун энг муваффақиятли кунлардан бири бўлди», деди корпус бригада генерали Ҳусайн Саломий.

Қайд этилишича, ракета билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Мазкур ҳафтада Эрон ўзи ишлаб чиқарган «Бовар-373» зенит-ракета мажмуасини намойиш қилганди.

АҚШ ва бошқа давлатлар Эронни ракета дастури устида иш олиб бораётгани учун танқид қилмоқда. Теҳрон эса бунга тўла ҳаққи борлигини айтмоқда.