Хорижда

ЭРОН ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА АҚШ САНКЦИЯСИНИ ТЕРРОРЧИЛИК ДЕБ БАҲОЛАДИ


30.03.2020   3196

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф АҚШнинг коронавирус пандемия шароитида Теҳронга қарши қўллаётган санкциясини “иқтисодий ва тиббий” террорчилик деб атади. Унинг сўзларига кўра, ушбу жазо чоралари мамлакатни гуманитар фожиага олиб келади.

“АҚШ ҳукуматининг кенг қамровли санкцияси ортидан Эроннинг молиявий манбаларига ноқонуний тўсиқ қўйилиши туфайли, дори-дармон ва тиббий жиҳозлар сотиб олишнинг имкони бўлмаяпти. Бу гуманитар фожиага олиб келади“, — деди Зариф “Коммерсанть” нашрида эълон қилган мақоласида.

Унинг таъкидлашича, Эронга қарши банк ва молия секторида жорий этилган чекловлар инсонпарварлик мақсадида товарлар сотиб олишга тўсқинлик қилмоқда, Турли мамлакатлар банклари АҚШ санкциясидан қўрқиб, Эрон билан банк операцияларини амалга оширмаяпти.

Манба: uza.uz