Хорижда

ЭРДЎҒОН ТУРКИЯДА ДАМ ОЛАЁТГАН ВЛАДИМИР ЗЕЛЕНСКИЙГА ЎЗ ҚЎРИҚЧИЛАРИНИ БЕРДИ


30.04.2019   1141

Туркияда дам олаётган Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийга мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз қўриқчиларини тақдим этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Зеленский Эрдўғон қўриқчилари ҳимоясида Бодрумда дам олмоқда.

«Ҳозирда курортда турли мамлакатлардан ташриф буюрган йигирмага яқин юқори лавозимли амалдорлар дам олмоқда. Уларнинг ҳеч бирига бундай эътибор қаратилмаяпти», — деб таъкидланган.

Шунингдек, Зеленскийнинг қўриқчилари шу даражада жиддий бўлганидан, журналистлари уларни ҳатто расмга ҳам ололмаслиги айтилган.

Манба: daryo.uz