АТРОФГА НАЗАР

ЕР ҚАНЧАЛИК ШЎР БЎЛСА, ҚАЛАМПИР ШУНЧА АЧЧИҚ БЎЛАДИМИ?


02.08.2023   232

Хорижлик тадқиқотчилар шўрланиш стрессининг ўсимликлар ва уларнинг меваларига таъсирини ўрганишди. Улар 1-2 ойлик шўрланиш таъсирида ўсимликлар кичикроқ, илдизлари ва баргларида хлорофилл кам бўлганини кўришган. Шу билан бирга, улар қалампир меваларида капсаицин ва диҳидрокапсаицин миқдори кўпайганини аниқладилар, бу эса юқори аччиқланиш даражасига олиб келади.

Демак шўр тупроқ етиштирилаётган қалампир аччиқлик даражаси юқори бўлишига олиб келади. Юртимизнинг Қорақалпоғистон, Сирдарё каби ҳудудлари қалампир етиштиришга жуда мос экан.