ЖАМИЯТ

ЭНДИ ЕТИШТИРИЛГАН ПИЛЛА ҲОСИЛИ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ


03.01.2022   1037

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор қабул қилинди.

Президентнинг 8.07.2021 йилдаги «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5178-сон қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.

Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифларига асосан келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда тегишли маблағларни ажратиш тартиби;

пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖ билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантириш;

субсидия олувчиларга пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия бериш мақсадида маблағларни ўтказиб бериш ҳамда маблағларнинг фойдаланилмаган қисмини Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш тартиби.

Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағлар субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига тақсимлайди.

Манба: yuz.uz