Хорижда

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди


02.08.2023   429

30 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда.

ТИВ маълумотига кўра, 24-30 июль кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.

Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди.

Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 19-25 июнь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.