Маданий мерос

ДУКЧИ ЭШОН ТЎҒРИСИДА ҲАҚИҚАТГА ЗИД ДАЪВОЛАР


11.10.2022   1108

Глобаллашув жараёни янада чуқурлашиб бораётган ҳозирги шароитда миллий ўзликни англаш, ҳақиқий тарихимизни тиклаш зарурияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Айниқса юртимиздаги миллий озодлик ҳаракатлари тарихини ўрганиш, уларнинг йўлбошчилари фаолиятини кенг ёритиш, ўсиб келаётган ҳозирги авлод онгу шуурига сингдириб бориш долзарб вазифалардандир. “Hurriyat” газетасининг шу йил 2 июнь кунги 21-сонида эълон қилинган ва ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифалар орқали тарқатилган “Дукчи Эшон: Тарих ва ҳақиқат ёхуд тунни ёритган чақмоқ” сарлавҳали мақолаайни шу мавзуга бағишланган.

Мақолада1898 йилги Андижон қўзғолони етакчиси Муҳаммадали эшон Собир Халфа ўғли – Дукчи Эшон қисматига оид янгилик сифатидабу қўзғолон бостирилгач, асирга тушган исёнчилар қатори Дукчи Эшон осиб ўлдирилмагани, аксинча, исён кўтарилган 17 май куни ярим тунда синглиси Шакаройимнинг уйига оқ от миниб кириб келгани, “Шакаройим хонадонидаги “туя сандиқ”нинг орқа тахталари олиб ташланиб, унинг ичига Муҳаммадали Эшонни кўрпага ўраб беркитганлар(и) ва икки-уч кун сақлаганлар”и, “сўнгра 3 – 4 отлиқ кишилар келиб, Олой орқали Қошғарга... олиб кетишган”и баён қилинган. Мақолада таъкидланишича, эшон Қашғарда 6 – 7 йил яшаб, кейин у ердан Помир тоғлари оша Жилғатол орқали Тавилдара қишлоғига келган, 1933 йил 25 ноябргача шу қишлоқда яшаб, 78 ёшида вафот этган. 1898 йил 12 июнда Андижонда эшон ўрнига “унинг андижонлик муриди, энг яқин мирзоси” дорга осилган деган фикрни асослашга уринганлар... Батафсил.

Мақола таҳрирсиз босилмоқда. Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифларга тегишли ва улар AUZ.UZ таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмайди.

Сурат: uzhurriyat.uz сайтида олинди.