ЖАМИЯТ

ДТМ ОТМларга 2021/2022 йилги кириш имтиҳонларида ўтган йилги тажрибани қўллаш вариантини кўриб чиқмоқда


18.03.2021   3428

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда.

Тест синовлари анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказилиши ёки пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланган. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.