Хорижда

«ДОРИАН» БЎРОНИ БАГАМ ОРОЛЛАРИДА ВАЙРОНГАРЧИЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛДИ. БЎРОН МАРКАЗИДА ШАМОЛ ТЕЗЛИГИ — САЛКАМ 300 КМ/СОАТ


02.09.2019   126

«Дориан» бўрони Багам ороллари соҳилларига етиб келди, дея хабар бермоқда АҚШ Миллий метеорология хизмати. Бўрон Саффир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори — бешинчи категориягача кучайган. АҚШнинг Флорида ва Жоржия штатларида аллақачон фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган (аввалроқ Жанубий Каролинада ҳам шундай қилингани ҳақида хабар берилган эди).

Табиий офат таҳдид солаётган штатлар маъмурияти аҳолини бўроннинг келишига тайёргарлик кўришга — сув, консервалар ва биринчи галда зарур буюмлар захирасини тайёрлаб қўйишга чақирган. Флоридада бўрон оқибатларига қарши курашиш учун Миллий гвардиянинг 2,5 минг аъзоси сафар қилинган. Тахминларга кўра, «Дориан» бу штатга аввал кутилганидан-да кўпроқ зарар етказиши мумкин.

Одатда Атлантика океанида бешинчи категорияга мансуб бўрон бир мавсумда биттадан ортиқ юз бермайди, деб ёзади Meduza. 2018 йили бешинчи категорияга мансуб «Майкл» бўрони 74 кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Табиий офат оқибатида кўрилган зарар 25 миллиард долларга тенг, деб баҳоланган эди.

«Дориан» бўрони яқинлашиб келаётгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трамп Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган Польшадаги хотира тадбирларидаги иштирокини бекор қилган эди.

Манба:daryo.uz